8 апрель «Пахтакор» клубининг ташкил топган куни ҳисобланади. 1956 йилнинг шу санасида «Пахтакор» ўзининг биринчи расмий учрашувида майдонга тушганди.
«Пахтакор» дастлабки учрашувларини Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида жойлашган «Спартак» стадионида ўтказган. Чунки «Пахтакор» стадиони 1956 йилнинг 11 август куни ишга туширилган ва ўша куни очилиш маросими бўлиб ўтган.
8 апрель куни муносабати билан «Пахтакор» клуби ва «Championat.asia» сайти ҳамкорликда жамоа мухлисларига бағишланган видеоролик тайёрлади. Ушбу роликда «шерлар»га ўн йиллардан бери мухлислик қилиб келаётган ишқибозлар иштирок этган. Роликда улар «Пахтакор» билан боғлиқ хотиралари билан ўртоқлашган.
Қуйида шу видео роликнинг томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)