Исроил аскарлари Ғазо сектори чегарасида уштирилган норозилик акцияси иштирокчиларига қарата ўқ узди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Жабалия аҳоли пункти шарқида бошланган тўқнашувларда 4 нафар фаластинлик ўқотар қуролдан яраланди. Яна ўнлаб ўсмир газдан заҳарланди.
Ғазо сектори тез тиббий ёрдам бошқармаси барча бригадалар, шунингдек, касалхона ва госпиталларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Маълумотларга кўра, ўтган ҳафтадан бери бошланган норозилик намойишлари давомида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 22 кишига етди.
Изоҳ (0)