Билл Гейтс «Катта портлаш назарияси» сериалининг янги эпизодида ўз-ўзини ижро этди, деб ёзади DailyAfisha.
Дунёнинг энг бой инсонларидан бири ва Microsoft компанияси асосчиларидан бирини шоунинг 11-мавсуми 18-эпизодининг 30 сониялик парчасида кўриш мумкин.
Сюжет бўйича Пенни (Кейли Куоконинг қаҳрамони) тадбиркорни ишда кутиб олади, шундан сўнг унинг дўстлари у билан танишишга ҳаракат қила бошлайди. Кумири билан сўзлашиш имкониятини қўлга киритган Леонард йиғлай бошлайди, бунга жавобан Гейтс унга рўмолчасини таклиф қилади. «Балки қучоқлашармиз?» — деб сўрайди Леонард. «Рўмолча яхшироқдир?» — деб жавоб қайтаради миллиардер.
Изоҳ (0)