«Озод Озарбайжон» телеканалининг «Чўх гезен билар» кўрсатуви ижодий гуруҳи Ўзбекистон ҳақида туркум саёҳат шоуларини суратга олмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.
Қўмита кўмагида гуруҳнинг ташриф йўналишлари ишлаб чиқилди. Суратга олиш якунлари бўйича кўрсатувнинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро ҳақидаги учта сони эфирга узатилиши режалаштирилган.
Бошловчилар Тошкент телеминорасига кўтарилди, Чорсу бозорида бўлди, Хасти Имом мажмуи, Минор масжидини зиёрат қилди, Тошкент метросига тушди. Ўзбек тўйида меҳмон бўлиб, пойтахт маҳаллаларидан бирида сумалак тайёрлаш жараёни гувоҳига айланди.
Суратга олиш ишлари Самарқанд ва Бухорода давом этмоқда.
Изоҳ (0)