Японияда 72 нафар аёл иштирокидаги ноодатий реклама намойиш этилди, деб ёзади Travel Ask.
Барча актрисаларнинг ёши бир-бириникидан бир йилга фарқ қилади. Аёлларнинг ҳар бири ўз ёшини бир сониягина ижро этиб берди ва ажойиб ролик ҳосил бўлди. Видеода ҳар қандай аёлнинг ҳаёти туғилиш, турмушга чиқиш, фарзандли бўлиш, невара кўриш каби қувончлари билан бирга акс эттирилган.
Реклама Япониянинг таниқли озиқ-овқат бренди — Glico буюртмасига кўра суратга олинди. 72 рақамининг танланиши бежизга эмас — аёлларнинг ўртача умр давомийлиги айнан шунча йил. Шу тариқа реклама берувчи дунёда ўртача умр давомийлиги қанчалик ошганлигини эслатди: ўтган аср бошида у 31 ёшга тенг бўлган бўлса, бугунги кунда 71,8 ёшдир.
Изоҳ (0)