Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Алишер Узоқовни эфирга соқол ўстириб чиққани учун порталга ёзишди. Бу ҳақда актёр «Музлаган» фильмининг премьерасида журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинаётган «Исломхўжа» деб номланган тарихий фильмда суратга тушиш учун бир неча ойлардан буён соқолимни ўстириб юрибман. Кўпчилик буни нотўғри тушуниб, «нимага эфирга соқолини ўстириб чиқади, соқолини олиб юрса бўлмайдими», дея порталга ҳам ёзишибди, ўзимни қўлимда бўлганида олиб ташлар эдим, лекин мажбурман, ҳар ҳолда актёрман.

Алишер Узоқов актёр ва режиссёр

Алишер Узоқовга «Исломхўжа» фильми учун ҳар бир актёрга алоҳида соқол тайёрлангани ҳақидаги фикрларини эслатганимизда актёр ушбу ҳолатга қуйидагича изоҳ берди.
(Кулиб) Менда соч бўлмаганига яраша соқолим бор. Тўғриси, грим жараёни жуда чўзилади. Мана, ҳамкасбим Улуғбек Қодировнинг съёмка жараёнига ўзим бориб, уни кўриб, қийналдим. Чунки, у соқолини ўзи ўстирмаганлиги туфайли, камида бир соат вақт соқол ёпиштириш учун сарфлаяпти. Бу актёрни бироз бўлсада толиқтириб, чарчатиб қўяди. Яна табиийликка ҳеч нарса етмайди, табиий бўлса мухлисларнинг бу ролга ишончи янада ортади.

Алишер Узоқов актёр ва режиссёр

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Дарё» кундалигида 2 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
«Ифлослантирувчи тўлайди» тамойили, «яшил сертификатлар», энергия улушини камайтириш: Мирзиёев «яшил» иқтисодиёт тақдимоти билан танишди
Дунё
Британия разведкаси Россия Украинадаги урушда қуруқликдан ҳужум қилолмаётгани сабабини тушунтирди