Навоийда Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган сўнгги учрашув «Қизилқум» ва «Насаф» жамоалари ўртасида кечди.
Ўйиннинг 13-дақиқасида бурчак тўпидан Жасур Ҳасановнинг узатган пасини Бобур Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллаб, «Насаф»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
67-дақиқада яна ўша Жасур Ҳасановнинг жаримадан узатган тўпини Славко Лукич боши билан дарвозага жойлади.
Ўйиннинг 70-дақиқасида Самандар Шодмоновнинг узатмасидан кейин Андрей Сидоров бирга бир вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди.
Ўйин шу тариқа «Насаф»нинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.
Шу билан Суперлиганинг 3-тур баҳслари якунланди.
Ўзбекистон Суперлигаси
3-тур беллашуви
18 март, якшанба
Изоҳ (0)