Рио—2016 Олимпиадасини кумуш медаль билан якунлаган, бир йил ўтиб эса жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда дебют қилди.
Океан ортига кетиб, ўзининг илк профессионал шартномасини имзолаган Шаҳрам Ғиёсовнинг илк жанги аргентиналик Николас Веласкесга қарши ўтди ва унда ўзбекистонлик боксчи рақибини нокаутга учратди, деб ёзди «Оламспорт». Бунинг учун Шаҳрамга 15 сония вақт кифоя қилди.
Николас Веласкес проф рингда бунгача 12 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 10 тасида рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган ва 2 тасида имкониятни бой берганди. Ғиёсовга қарши жангда у фаолиятидаги энг тезкор нокаутни қабул қилиб олди.
Изоҳ (0)