Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Литва Нотариуслар палатаси президенти Марюс Страчкайтис ва мазкур палата маслаҳатчиси Эгле Чаплинскен билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан мақсад Литванинг нотариат соҳасидаги тажрибаси ҳамда Ўзбекистонда мазкур йўналишга боғлиқ масалаларни муҳокама қилишдан иборат. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб, UzDaily хабар берди.

Фото: UzDaily

Фото: UzDaily

Ўзбекистон томони меҳмонларни Адлия вазирлигининг асосий фаолиятлари ва ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.

Ўз навбатида, Марюс Страчкайтис мазкур учрашув ташкиллаштирилгани учун миннатдорчилик билдирди ва яқин келажакда Ўзбекистон Халқаро нотариатлар кенгашига аъзо бўлишини тилади.

Марюс Страчкайтис Ўзбекистонда нотариуслар тизимини такомиллаштиришда ёрдам кўрсатишга ҳамда ушбу соҳадаги мамлакат тажрибаси билан танишиш учун Ўзбекистон делегациясини Литвада қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?