• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Президент фармони билан спортни ривожлантириш йўлида Ўзбекистонда 5 та янги марказ иш бошлайди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спортнинг давлат томонидан бошқаруви тизимини ривожлантиришга доир фармонга имзо чекканди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ўзбекистон спорти тубдан ўзгаради. Президент ўз фармонида спорт ривожига тўсқинлик қилаётган 9 та тизимли муаммони санаб ўтди

    Мазкур фармон спорт соҳасидаги бир қатор ўзгаришларни қамраб олган бўлиб, бошқарувни яхлит тизимга келтириш учун 5 та марказ иш бошлаши алоҳида кўрсатиб ўтилган.

    Мониторинг бошқармаси

    Фармоннинг кириш қисмида спорт соҳасининг ривожланишига тўсқинлик қилаётган жиҳатлар санаб ўтилганди. Улардан бири спорт учун ажратилаётган маблағдан оқилона фойдалана олмасликдир.

    Шундан келиб чиқиб, Шавкат Мирзиёев Жисмония тарбия ва спорт соҳасида мониторинг бошқармасини ташкил этиш фармонини берган. Бошқарма Спорт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида вужудга келади. У давлатнинг спортга ажратаётган маблағлари қай тариқа сарф этилаётганини таҳлил қилади, одамлар спорт хизматларидан фойдаланишдан қониқяптими ёки йўқ, фойдаланишда уларнинг шароитлари қандай экани каби масалаларни ўрганади. Коррупция ва бошқа суиистеъмолчилик ҳолатларини аниқлайди.

    Спортни ривожлантириш жамғармаси

    Спорт вазирлиги ҳудудида, шунингдек, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси иш бошлайди. Унинг 14 та ҳудудий бўлинмаси бўлади (Қорақалпоғистон, 12 та вилоят ва Тошкент шаҳрида). Мазкур фаолият Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг негизида вужудга келади.

    Мутахассислар тайёрлаш маркази

    Фармоннинг кириш қисмида спортнинг ривожланиши учун малакали мутахассисларнинг етишмовчилиги асосий омиллардан бири экани эътироф этилганди. Шундан келиб чиқиб, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилади.

    Бундай марказ шу вақтга қадар ЎзДЖТИ қошида фаолият кўрсатиб келган бўлса, энди у Спорт вазирлиги тасарруфига ўтказилади. Марказ Кўкча дарвоза кўчасидаги 27-уйни манзил қилиб олади. Унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида филиаллари бўлади.

    Жисмоний тарбия ва спорт универститети

    Бунгача Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти фаолият кўрсатиб келган бўлса, энди унинг негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ташкил топади.

    «Спорт» эркин иқтисодий зонаси

    Спорт соҳасидаги муаммолар орасида Ўзбекистонда халқаро стандартларга жавоб бера оладиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентарларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмагани, чунки шу турдаги ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлайдиган механизмнинг ўзи йўқлиги айтилганди.

    Энди эса жаҳоннинг етакчи спорт фирмаларини жалб қилган ҳолда, спорт кийимлари, анжомлари, жиҳозларини ишлаб чиқарувчи замонавий корхоналар фаолиятини ташкил этиш учун Тошкентда «Спорт» эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади.

    07.03.2018, 10:07   Изоҳ (0)   17290
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик спортчи Арнольд Шварценеггер номидаги мусобақада мутлақ чемпионликни қўлга киритди

    04.03.2018, 19:33

    Австралиялик футболчи бўш дарвозага гол уролмади. Дарвозабон бу вақтда майдоннинг иккинчи ярмида эди

    03.03.2018, 23:13

    Сўровнома: Қайси футбол клуби Ўзбекистон чемпиони бўлади?

    02.03.2018, 16:15

    Олимпия ҳаракатида муаммолар бор. Сабаблари ҳам маълум

    26.02.2018, 12:19

    ОЧЛ. «Локомотив» Эронда «Зоб Оҳан»га мағлуб бўлди

    19.02.2018, 20:00

    Пхёнчхан мезбонлик қиладиган қишки Олимпиада расман очиқ деб эълон қилинди (фото+видео)

    09.02.2018, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.