Мисрнинг Қизил денгиз вилояти жиноят ишлари бўйича суди наркотик моддалар контрабандасида айбдор деб топилган 12 кишига нисбатан қатл ҳукмини ўқиди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Судланувчиларнинг етти нафари Миср, беш нафари Яман фуқаросидир.
Прокуратура маълумотларига қараганда, айбланувчилар Ямандан Мисрнинг ал-Қусайр портига 113 килограмм героин олиб кириш чоғида жиноят устида қўлга олинган.
Ўлим ҳукми ўқиш олдидан Миср олий муфтийсининг рухсати олинди. Қонунчиликка биноан, барча фуқаролик судларининг ўлим ҳукмини айнан у тасдиқлаб бериши талаб этилади.
Изоҳ (0)