Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саутпортдаги (Австралия) хусусий мактабнинг 400 дан ортиқ ўқувчи ва ўқитувчиси янги вирусни юқтириб олганлиги сабабли ёпилади. Бу ҳақда 6 март куни Nine News телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».

Фото: «Ekspress K»

Фото: «Ekspress K»

«Ўтган ойда авж олган янги вирус сабабли мактаб 23 март куни вирусга қарши пухта ва тўлиқ тозалаш учун уч кунга ёпилади», — дейди соғлиқни сақлаш маҳаллий департаменти мансабдори Пол ван Буйндер.

Янги вирус қайт қилиш, ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши каби белгилар билан характерланади. Инфекциянинг юзага келиш сабаби — мева ва сабзавотларга ишлов бериш, идишларни ювиш қоидаларининг бузилиши, маҳсулотларни тайёрлаш технологиялари, ошпазлар томонидан шахсий гигиена талабларига риоя этмасликдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)