Кениядаги шифохонада жарроҳлар хато сабабли бошқа беморнинг миясини операция қилиб қўйди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Операция столига шифохонага келган бошқа бемор тушиб қолган. Бу бемор жарроҳлик операциясига муҳтож бўлмаган. Шифокорлар унинг миясида тромб бор бемор деб ўйлаган ва уни бир неча соат операция қилган. Шифокорлар тромбни топа олмагач, хатолик бўлганига шубҳалана бошлаган.
Шифохона томонидан маълум қилинишича, хато сабабли операция қилинган беморнинг ҳолати яхшиланмоқда. Тромби олиниши керак бўлган беморнинг ҳам ҳолати яхши.
Ҳодисадан сўнг нейрожарроҳ, анестезиолог ва икки нафар ҳамшира вақтинча ишдан четлатилган.
Изоҳ (0)