WSB бокс мусобақасининг Тошкентда кечган кетма-кет икки турини ғалаба билан якунлаган Uzbek Tigers 23 март куни Колумбия рингларида кўриниш беради.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари WSB’нинг 2018 йилги мавсумини Кубада бошлаб, Cuba Domadores клубидан 0:5 ҳисобида енгилганди. Кейин эса кубаликлар Тошкентда мағлуб этилди — 4:1.
3-турда Колумбиянинг Colombia Heroicos жамоаси ҳам 4:1 ҳисобида таслим қилинганди. Энди C2 боксчилар, яъни, Тошкентда рингга чиқмаган қолган 5 та вазн тоифаси вакиллар Колумбияда жанг қилади.
Турнир жадвалида Куба ва Ўзбекистон жамоалари 6 тадан очко билан пешқадам бўлиб турибди. Венесуэла ҳамда Колумбия жамоалари кейинги ўриндан жой олган. WSB доирасида ўзбекистонликлар ҳозирча жами 15 та жанг ўтказган бўлиб, шуларнинг 8 тасида зафар қучган ва 7 тасида имконият бой берилган. Кубада эса 11 та ғалаба ва 4 та мағлубият.
Изоҳ (0)