2 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси Цянь Янг билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Музокараларда Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг долзарб жиҳатлари, жумладан, ҳозирда Хитой раислик қилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда таълим соҳасида икки томонлама ҳамкорлик, аввало кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)