Япониянинг Кюсю оролидаги Кирисима тоғ тизмасида Симмоэ вулқонининг кичикроқ отилиши қайд этилди. Бу ҳақда 1 март, пайшанба куни мамлакат метеорология бошқармаси маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Метеорологлар маҳаллий вақт билан 08:50 да вулқон силкинишини қайд этди. Пайшанба пешиндаги маълумотларга кўра, вулқон ҳудудида силкинишлар давом этмоқда.
Ҳозирги пайтда минтақада об-ҳаво ёмонлиги ва кўриш қийинлиги туфайли метеорологлар вулқон устида тутун устуни кўтарилган-кўтарилмаганлигини аниқлай олмаяпти.
Миядзаки префектураси Такахару аҳоли пункти яқинига вулқон кули тушганлиги хабар қилинмоқда. Симмоэ вулқони охирги марта 2017 йилнинг октябрида отилган эди.
Изоҳ (0)