Тинч океанининг жанубий қисмида 3 февралдан 22 февралгача «Гита» кучли циклони юзага келди. Янги Зеландия ҳудуди бўйлаб ўтган кучли шамол ва ёғингарчиликлар кўплаб бинолар ва электр узатиш тармоқларига шикаст етказди, баъзи жойларда сув тошқинлари юз берди, Кентербери водийсида эса ҳақиқий тош оқими пайдо бўлди, деб ёзади National Geographic.
Тоғ жисми дарёни эслатиб, шиддат билан «оқмоқда». Кучли тош кўчкиси саккизта фермани қўшни шаҳардан ажратиб, йўлни кесиб ўтган.
Геологлар мазкур ҳолатда граувакка (тупроқли қумтошнинг бир тури) ҳаракатланаётганлигини тахмин қилмоқда. Ташқи кучлар таъсирида тош ўзини суюқликдек тута бошлайди.
Видео Ракаия дарёси яқинида олинган бўлиб, бу жой норасман Terribly Gulley- «Даҳшатли жарлик» деб номланади.
Изоҳ (0)