Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, янгича тизим йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Эндиликда Ҳажга бормоқчи бўлган фуқаро аввал ушбу зиёратга бормаган бўлиши, Умрага бормоқчи бўлганлар эса сўнгги икки йил мобайнида Умра ёки сўнгги беш йилда Ҳаж тадбирини адо этмаган бўлиши керак. Ҳажга борадиган номзодларни маҳалла фуқаролар йиғини миқёсида саралаб олиш учун туман (шаҳар) ҳокими томонидан етти кишидан иборат ишчи гуруҳ тузилади. Ишчи гуруҳ таркибига, қоидага кўра, туман (шаҳар) бош имоми, маҳаллага бириктирилган имом, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи, профилактика инспектори, хотин-қизлар қўмитаси ва «Нуроний» жамғармаси вакиллари киритилади.
Изоҳ (0)