Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоатчилик фонди Facebook’даги саҳифасига Биринчи президентнинг 17 ёшлигидаги суратини жойлади.
«17-ёшли Ислом Каримов. Ўрта Осиё политехника институтининг биринчи курс талабаси. Тошкент шаҳри. 1955 йил.Шу тариқа оддий оилада вояга етган йигит мактабни муваффақиятли тамомлаб, тақдирига пешвоз чиқмоқ учун сафарга отланди. Ўша кезлар олтин медаль ва олам-олам орзулар у кишининг бор-йўқ бисоти эди. Тақдир ҳукми билан киндик қони тўкилган она заминга мустақил Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бўлиб мангуга қайтдилар», — дея изоҳ берилган суратга.
Изоҳ (0)