АҚШнинг Кентукки штати Жонсон графлигида номаълум шахс тўрт кишини ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда полицияга таяниб, Lexington Herald-Leader маҳаллий нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РБК».
Тўрт кишига қарата ўқ узган фуқаро Жозеф Никель эканлиги аниқланди, унинг қурбонлари исмлари ошкор этилмади. Улардан икки нафари уйлардан биридаги ошхонада отиб ўлдирилган. Шундан сўнг қотил яна икки кишини ўлдирган ва ўзига ҳам ўқ узган.
Маҳаллий шериф Двейн Прайс юз берган ҳодисани полициянинг 34 йиллик фаолияти давомидаги энг шов-шувли зўравонлик акти деб атади.
Шериф қотиллик юзасидан суриштирув олиб борилаётганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)