Америкалик жуфтлик саёҳатга мўлжалланган кичикроқ кема сотиб олиш учун ҳамма нарсасини, жумладан, машинасини сотиб юборган эди, аммо орадан икки кун ўтиб кема чўкиб кетди. Бу ҳақда «Газета.ru» ёзмоқда.
Таннер Бродвелл ва Никки Уолш Мексика кўрфазини айланиш учун кема сотиб олган эди.
Саёҳатнинг иккинчи куни кема сув остидаги номаълум объектга урилиб, чўкиб кетди. Жуфтлик суғурта картаси, нақд пул ва бир қисм кийим-кечакларини сақлаб қола олди.
Кемани сув остидан чиқариб олишга 6800 доллар кетади. Шунга қарамай, Бродвелл ва Уолш саёҳатларини давом эттирмоқчи.
Изоҳ (0)