AdMe Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳақида кўпчиликка маълум бўлмаган фактларни тўплаб тақдим этди.
Унинг туғилган куни маълум эмас
Унинг ота-онаси Шимолий Кореянинг бўлажак диктатори Ким Чен Ир ва Ко Ён Хи эди. Катта акаси Ким Чен Чхоль бўлса, бир муддатдан кейин кичик синглиси Ким Ё Чжон туғилди.
Шимолий Корея етакчисининг расмий туғилган йили — 1982 йил, бироқ бу сана ўзгартирилган деб ҳисобланади. Бунга турли сабаблар келтирилади — ўша йили Ким Ир Сеннинг 70, Ким Чен Ирнинг эса 40 ёшга тўлганлиги ҳам ана шундай сабаблардан бири.
Шунга қарамасдан, яқинда АҚШ Ғазначилик департаменти Ким Чен Инга нисбатан эълон қилган санкцияларда у туғилган сана 1984 йилнинг 8 январи деб кўрсатилган.
Унинг қошлари борган сари қисқармоқда
Турли йилларда олинган суратларга кўра, КХДР раҳбарининг қошларига нимадир бўлмоқда: у қисқармоқда. Айтишларича, у ўз отаси Ким Чен Ирга ўхшаш мақсадида қошларини териб ташлаётган бўлиши мумкин.
Сирларга тўла болалик
Ким Чен Ин ўзининг болалиги тасвирланган суратларни намойиш этавермайди. Юқоридаги сурат 2014 йилда КХДР ҳарбий-ҳаво кучлари кунига бағишланган маросимда намойиш қилинганди. Суратда мамлакат раҳбарининг болалиги тасвирланган дейилади, бироқ бу факт эмас.
У маҳаллий поп-гуруҳлар учун қизларни танлайди
Шимолий Кореяда ҳам поп-мусиқа мавжуд, бироқ у сал бошқача: масалан, мусиқачилар — ҳарбий оркестр, клипда эса Шимолий Корея халқи қачалик яхши яшаётгани кўрсатилиши керак.
КХДРдаги энг машҳур гуруҳ — «Моранбон» ансамбли ҳисобланади. Мамлакат раҳбарининг шахсан ўзи мазкур гуруҳ таркибига кирувчи қизларни танлаб олган.
У Швейцарияда бошқа бир инсон номи остида ўқиган
У Швейцарияда Шимолий Корея элчихонаси ходимининг ўғли, Ин Пак сифатида таништирилган.
Собиқ синфдошлари Ким Чен Инни уйдан чиқмайдиган ювош, бироқ ҳазил-мутойибани тушунадиган йигит сифатида тасвирлайди.
Унинг бир синфдоши шундай ҳикоя қилади: «У ҳазилни тушунарди, ҳамма билан, ҳатто Шимолий Кореяга душман мамлакатлардан келганлар билан ҳам келишарди. Мактабда сиёсий муҳокамалар тақиқланган эди — фақат футбол ҳақида баҳслашиш мумкин эди».
У баскетболни ёқтиради ва Деннис Родман билан дўст ҳисобланади
Айтишларича, Ким Чен Ин ёшлигида доим баскетбол юлдузи Майкл Жорданнинг суратлари чизиб юрган.
КХДР раҳбари ростдан ҳам баскетболни яхши кўради, 2013 йилда эса Деннис Родман билан танишган ва унга ўзининг шахсий оролини кўрсатган. Денис Ким Чен Ин ҳақида шундай деган: «Балки у телбадир, лекин мен буни сезмадим».
У доимо суратга кулиб тушади
Изоҳ (0)