AdMe ўз иқтидорига эга бўлишига қарамасдан катта киноларнинг юлдузига айланиш насиб қилмаган актёр ва актрисаларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Жош Хартнетт
«Перл-Харбор» ва «Қора қирғий» фильмларидаги ролидан сўнг, актёр экшен-роллар унинг учун эмаслигини тушуниб етди. Жош кўплаб сценарийлардан ва ҳатто Супермен ролини иштор этишдан ҳам бош тортган. Ҳозирда актёр оз бюджетли фильм ва сериалларда рол ўйнамоқда.
Арми Хаммер
«Ижтимоий тармоқ» фильмида эгизаклар ролини қойилмақом қилиб ижро этганидан сўнг, бошни айлантирувчи муваффақият ўрнига актёр омадсизликка учради. «А.Н.К.Л. агентлари» фильми прокатларда муваффақиятсизликка учрагач, Хаммернинг энг яхши иши — Cars 3 мультфилимига овоз бергани бўлди.
Дениз Ричардс
Актрисанинг фаолияти телешоулардан бирида бошланган, Голливудда «Юлдузли десант» фантастик фильмида роль ижро этиб «омад чиптаси»ни қўлга киритган. Ушбу картинанинг ортидан «Ёввойи» триллери чиққан, бироқ муваффақиятга эришмаган.
Алекс Петтифер
«Момақалдироқ» номли жосуслик фильми омадсизликка учрагач, актёр «Мен — тўртинчиман» триллерида рол ижро этган. Бироқ ушбу картина ҳам кутилган натижани бермади. Ҳозирда Петтифер унчалик таниқли бўлмаган фильмларда роль ўйнамоқда.
Лили Коллинз
Актриса ўз фаолиятини яхши бошлаб олган, бироқ «Оппоғой: Гномлар қасоси» комедиясидан сўнг у муваффақиятсизликка учраган. «Ўлим қуроли: Суяклар шаҳри» картинасидан сўнг эса у буткул йўқолиб қолган. Ўтган йили кўпчиликка маълум бўлмаган «Қоидасиз» фильми учун «Олтин глобус»га лойиқ топилган.
Гаррет Хедлунд
Актёр моделлик карьерасини ўсмирлигидаёқ бошланган. Вояга етгач, моделликдан кино бизнесига ўтган. «Троя» фильмида Патрокл ролини ижро этган. Кейинроқ Хедлунд «Тахт: Мерос» картинасида бош ролни ижро этган, бироқ кутилганидан муваффақиятга эришмаган.
Тейлор Лотнер
«Ғира-шира» фильмидан сўнг актёрни омадли карьера кутиб турган эди. Унга кўпчилик ёшлар киносининг янги юлдузи сифатида қараган. Аммо унинг «Ғира-шира»дан кейинги биринчи фильми — «Қувғин» прокатларда омадсизликка учраган.
Кристин Дэвис
Шарлотта исми билан танилган актриса кўпчилик кутганидек омадга эриша олмади. У бир неча бор спиртли ичимликлардан даволанган ва кўплаб можароларга қўшилиб қолган.
Изоҳ (0)