8 январдан бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси рейсларида жой танлаш интерактив хизмати жорий этишга киришилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Авиакомпания матбуот хизматининг хабар қилишича, биринчи босқичда яқин хорижга учувчи Airbus А-320 самолётларида ушбу хизмат кўрсатилади. Кейинчалик хизматни барча йўналишларга татбиқ этиш кўзда тутилган.
Жойларни олдиндан танлаш ва банд қилиш қоидалари билан авиаташувчи сайтида танишиш мумкин. Ҳужжатга кўра, ойна олдидан жой танлаш 25 минг сўм турса, эконом-класснинг биринчи қаторидан жой олиш учун 100 минг сўм тўлаш лозим.
Изоҳ (0)