Польша сейми депутатлари 13 декабрь, чоршанбага ўтар кечаси Матеуш Моравецкий бошчилигидаги янги ҳукуматга ишонч билдириш учун овоз берди. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилди.
Парламентнинг 243 нафар депутати янги ҳукуматга ишонч билдирилишини маъқуллади, 192 киши қарши чиқди.
Ўтган ҳафтада Бeaта Шидло бошчилигидаги Польша ҳукумати истеъфога чиққанди. Президент Анжей Дуда ҳукумат раҳбарлигига ҳукмрон партия вакили, бош вазир ўринбосари Матеуш Моравецкий номзодини таклиф этди. 11 декабрь, душанба куни янги ҳукумат қасамёд келтирди.
Қайд этиш жоизки, барча вазирлар ўз ўрнини сақлаб қолди. Ягона ўзгариш — Матеуш Моравецкий ва Бeaта Шидло ўрин алмашди.
Изоҳ (0)