Жаҳон банки нефть ёки газ разведкаси ва қазиб олиниши билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатади. Бу ҳақда банк президенти Жим Ён Ким Парижда бўлиб ўтган иқлим саммитида маълум қилди, деб хабар беради EADaily.
Унинг сўзларига қараганда, бундай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш 2019 йилга бориб бутунлай тўхтатилади.
«Глобал ҳар томонлама институт бўлган Жаҳон банки ўз операцияларини ўзгариб бораётган дунёга мослаштиришда давом этади. Жаҳон банки гуруҳи 2019 йилдан сўнг нефть ва газ қазиб олинишини молиялаштирмайди», — деди Жим Ён Ким.
Фақатгина газ қазиб олиниши халқ фаровонлиги учун манфаат келтирадиган энг камбағал давлатлар учун истиснолар қилинади.
Изоҳ (0)