Армия, бурч, қаҳрамонлик: Россия урушни ўз мактабларига қандай олиб кирди?
Россия мактабларида ҳарбий ватанпарварлик номи билан милитаризм кайфияти тобора чуқур илдиз отмоқда. 2024 йилдан жорий этилган янги фан билан болаларга қурол-яроғ, ҳарбий тайёргарлик ва тактик тиббиёт фаол ўргатиляпти. Бу каби дарсларга Украинага қарши жанг қилган “фахрийлар” жалб этилган. Тегишли инфратузилма ташкил этиш харажатлари мактаблар зиммасида қолган.