Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан Конституция қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишлаб Қашқадарё вилоятида ташкил этилган «Ёшлар поезди» тарғибот акциясида таниқли олимлар, кино ва театр актёрлари, спортчилар, иттифоқ фаолларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари туманларда, олис ва чекка қишлоқларда ёшлар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мулоқотларда ёшлар ўзларини қизиқтирган мавзулар ва қийнаётган муаммоларни ўртага ташлади. Қизиқиш ва мақсадларидан келиб чиқиб, таклифлар билдирди.
Билдирилган таклиф ва муаммолар мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди ва аксарияти жойида ҳал этилди, қолганларини ҳам қисқа муддатларда ҳал этишга ваъда берилди.
Тарғибот гуруҳи аъзолари Ғузор туманидаги «Шўртангазкимё» мажмуасида ёш ишчи-ходимлар билан мулоқот ўтказди, корхонда тузилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолияти билан танишди. Мулоқот жараёнида «Китоб тарғиботи» акцияси ўтказилиб, мутолаага қизиқувчи ишчиларга китоб совға қилинди.
Икки кун давом этган тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди. Унда чекка қишлоқлардаги таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмлар ва касалхоналарга китоблар совға қилинди. Имконияти чекланган, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига совғалар топширилди.
Изоҳ (0)