Ҳар бир қиз тери муаммоларига дуч келади. Асосийси — уларга қарши тўғри кураша билиш.
Ҳуснбузарлар
Ҳуснбузарлар — энг ёқимсиз муаммолардан бири. Улар теридаги яллиғланиш жараёнидан дарак беради ва ёғ безлари фаоллигининг юқори бўлиши натижасида ҳосил бўлади.
Юзда ҳуснбузарларнинг тез-тез пайдо бўлиши нотўғри овқатланиш билан боғлиқ: айниқса ёнғоқ, бодом, ёғли сут маҳсулотлари ва албатта ширинликларни кўп истеъмол қилиш. Шунинг учун бу маҳсулотларни рациондан чиқариш ҳақида ўйлаб кўринг.
Терининг тозалиги ва саломатлиги учун энг муҳими — уни тўғри парвариш қилиш. Теридаги ҳуснбузарларни даволашда кўк чойдан фойдаланиш мумкин. У кўплаб шифобахш хусусиятларга эга.
Бундан ташқари, кўк чойни эрталаб ичиш жуда фойдали. Ундан ниқоб сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Дамланган кўк чой баргларини олинг ва тери устига қўйиб чиқинг. 20 дақиқа қолдиринг ва эҳтиётлик билан ювиб ташланг.
Шўралаш
Терининг шўралаши ҳам жуда ёқимсиз муаммо. Унинг сабаблари ўзгарувчан об-ҳаво шароити: шамол, совуқ, жазирама иссиқ, — шунингдек организмда намлик ва витаминларнинг етишмаслиги бўлиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, кўпинча териси жуда қуруқ бўлган аёллар шўралашдан азият чекади.
Шўралаган тери алоҳида парваришни талаб қилади: аввало ювиниш вақтида оддий совундан воз кечинг. Унинг ўрнига юзни тозалаш учун ёғлилик кўрсаткичи жуда юқори бўлган крем-гелдан фойдаланинг ва терини қаттиқ артманг. Юзингизни намлаш учун терингиз турига ва ташқаридаги об-ҳавога мос тушувчи крем танланг.
Уй шароитида терининг шўралашини кеткизиш учун асалдан фойдаланишингиз мумкин. Асалга бирозгина сув қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашмани юзингизга суринг ва уқаланг. Бу унчалик қийин бўлмаган усул қотиб қолган ҳужайраларни йўқотишга ёрдам беради. Кейин юзингизни ювинг ва намловчи крем суринг.
Манба: Cosmopolitan
Изоҳ (0)