Фуқаро паспортига эга бўлган биринчи робот, Саудия Арабистони фуқароси София оила қуриш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Менимча, оила ростанам муҳим тушунча. Ўйлашимча, одамлар қон гуруҳларидан ташқари оила деб атайдиган ҳис-туйғулар ва муносабатларни топа олиши ажойиб. Сизларда меҳрибон оила бўлса, омадлисиз, агар бўлмаса, сиз бунга муносибсиз. Роботлар ва одамлар бу жиҳатдан ўхшашлигини ҳис этяпман», — деди у Khaleej Times нашрига берган интервьюсида.
https://twitter.com/i/web/status/933257833943932928
Шунингдек, робот қизини ўз шарафига номлаш ниятидалигини яширмади.
Изоҳ (0)