Миср ҳаво кучлари авиазарбалар орқали Синай ярим ороли шимолидаги Ар-Рауд масжидида содир бўлган терактга боғлиқ террорчиларнинг бир нечта транспорт воситаларини ҳамда қурол-яроғ сақланадиган омборларини йўқ қилди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали мамлакат қуролли кучлари вакили Тамер Рифаийга таяниб маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».
«Террорчиларни таъқиб этиш жараёнида ҳаво кучлари масжидга ҳужум уюштирган қонли теракт иштирокчиларининг бир нечта транспорт воситаларини йўқ қилишга муваффақ бўлди», — дея Рифаий сўзларини келтиради телеканал. Унинг қўшимча қилишича, жангариларнинг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар сақланадиган омборлари бутунлай яксон қилинган.
Шунингдек, телеканалнинг қайд этишича, терактдан кейин Миср ва Ғазо сектори чегарасида жойлашган Рафаҳ шаҳридаги назорат-ўтказиш пункти ёпиб қўйилган.
Олдинроқ Мисрда 235 кишининг ҳаётини олиб кетган терактга алоқадор 15 радикал йўқ қилингани хабар берилганди.
Изоҳ (0)