Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Европа Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятли юришини давом эттириб, Дортмундда «Боруссия»ни таслим қилди — 2:1.
Ҳисоб мезбонлар тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянг томонидан очилган бўлса-да, «шпорлар» кейинроқ ўз иродасини кўрсатиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур турдан кейин Ҳарри Кейн турнирдаги голлари сонини 6 тага етказиб олди. У тўпурарлар пойгасида Криштиану Роналдудан кейин иккинчи бўлиб турибди.
«Уэмбли» стадионида кечган биринчи ўйинда ҳам «Тоттенҳэм» Бундеслига клубини таслим қилганди — 3:1. Ўтган турдаёқ гуруҳдан чиқиш масаласини ҳам қилган лондонликлар, энди гуруҳ етакчиси бўлишни уддалай олди.
Кечаги куннинг иккинчи ўйинида «Реал» Кипрда 6 та гол уришга муваффақ бўлди. Учрашувда дублга эришган Криштиану Роналду мусобақанинг жорий мавсумидаги голлари сонини 8 тага етказиб олди.
Навбатдаги турда «Реал» Мадридда «Боруссия Дортмунд»ни қабул қилади. «AПОЭЛ» эса Лондонга ташриф буюради. Петер Бош бошқарувидаги боруссияликлар ҳозир Европа Лигасига ҳам илина олмаслиги мумкин бўлган аҳволда қолган.
Европа Чемпионлар Лигаси «H» гуруҳи. 5-тур ўйинлари 21 ноябрь, сешанба
Изоҳ (0)