Америкалик беш ёшли София Чиаппалоне туғилганидан буён генетик юрак порогидан азият чекади. Шифокорлар қизалоқ дунёга келганида, унинг ота-онасига фарзанди икки йилдан ортиқ яшай олмаслигини маълум қилган, деб хабар берди 7MedNews.
Бироқ ҳозирда у беш ёшга тўлди! Шунга қарамай шифокорлар ҳар куни унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда, ота-онаси эса қизини хурсанд қилиш учун қўлларидан келган барча ишни қилмоқда. Шу кунга қадар Софиянинг юраги уч маротаба операция қилинди. Яқин орада у яна бир бор жарроҳлик столига ётқизилади.
София вафот этишдан жуда қўрқади. Унинг энг улкан орзуларида бири — яқин дўсти Хантер билан оила қуриш.
Қизнинг ота-онаси бемор фарзандига бу борада йўқ дея олмади. Албатта, улар ростмана тўй уюштирмади, аммо болаларга тўй фотосессиясини совға қилишди.
Бунинг учун София ва Хантер учун махсус тўй либослар тикилди. Келин оқ либосда, сочлари турмакланган ва қўлида тўй букети билан бирга чиқиш қилди.
Хантернинг кийими эса кузги пейзаж билан ажойиб уйғунлик ҳосил қилди.
София келинлик либосида ўзини жуда бахтиёр ҳис қилди.
Изоҳ (0)