Ҳиндистоннинг пойтахти Деҳли шаҳри осмони бутунлай тутун билан қопланган бўлиб, ифлосланиш даражаси меъёрдагидан ўн марта юқори. Бунинг асосий сабабчилари қўшни ҳудудлардаги экиндан бўшаган ер майдонларини ёқиб юборган фермерлар ҳисобланади. Шаҳарда рўйхатдан ўтган уч миллиондан ортиқ машина ва олти миллионта мотоцикл ва мопед вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Бундан ташқари Нью-Деҳлида шамолсиз об-ҳаво ҳукм сурмоқда. Шаҳардаги мактабларда машғулотлар тўхтатилган, машиналардан фойдаланишга чекловлар жорий қилинган. «Коммерсантъ» Деҳлидаги вазият акс этган фотожамланмани тақдим этди.
Фотогалерея: Осмони тутунга айланган Деҳли
×
Изоҳ (0)