Эронда 12 ноябрь, якшанба куни рўй берган зилзила оқибатида 141 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, Press TV телеканали маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Европа — Ўртаер денгизи сейсмология маркази Эрон ва Ироқ чегарасида кузатилган ерости силкиниши 7,2 магнитудага эга бўлганини қайд этди.
Ироқда 6 киши табиий офат қурбони бўлди.
Қизил Ярим ой ташкилотига кўра, 70 мингга яқин эронлик бошпанасиз қолди ва вақтинчалик уй-жойга муҳтож. Расмийлар жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чораларни кўраётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)