Ливаннинг истеъфога чиққан бош вазири Саъд Ҳаририйни фитна билан ўлдириш режалаштирилган эди. Бу ҳақда, al-Sharq al-Awsat газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу билан бирга, мамлакат махсус хизматлари вакиллари унга қарши фитна тайёрлангани ҳақида маълумотлар борлигини тасдиқламади.
Айтилишича, қотиллик тайёрланаётганидан бош вазирни чет эл разведкаси хабардор қилган.
Саъд Ҳаририй бир неча кун муқаддам ар-Риёдга келиб, у ерда истеъфога чиққанини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, Ливандаги ҳозирги вазият 2005 йилдагини эслатмоқда. Ўшанда унинг отаси, у пайтдаги бош вазир Рафиқ Ҳаририй ўлдирилган эди.
Изоҳ (0)