Нью-Жерси штатидаги иккита ислом марказига телефон қўнғироқлари амалга оширилди. Уларнинг давомида номаълум шахслар бу марказларга таҳдид қилди, деб хабар беради «ТАСС» NBC телеканали маълумотларига асосланиб.
Манхэттенда асли ўзбекистонлик Сайфулло Соипов томонидан уюштирилган терактдан сўнг бу каби таҳдидлар сони ошиб бормоқда.
Жумладан, Пассаик шаҳридаги ислом марказига камида саккиз марта қўнғироқ бўлган. Патерсон шаҳридаги ислом марказига ҳам кўплаб маротаба таҳдид қилинган. Полиция маълумотларига қараганда, Соипов айнан шу марказга тез-тез келиб турган.
Изоҳ (0)