Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманидаги қаҳвахоналардан бирида келиб чиққан жанжал пичоқбозлик билан тугади. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълум қилди.
Хабарномада айтилишича, Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1996 йилда туғилган Нигина Алихонова иш жойида — қаҳвахонада 1987 йилда туғилган Хуршид Латиповнинг қорин қисмига ошхона пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
Оқибатда жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Нигина Алихоновага нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Изоҳ (0)