3 ноябрь куни Ўзбекистонга Саудия Арабистонининг энергетика, саноат ва минерал ресурслар вазири Холид ал-Фалиҳ амалий ташриф билан келади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига кўра Тошкент шаҳрида ўтказиладиган МДҲ электр энергетика кенгашининг навбатдаги 51-йиғилишида иштирок этиш ҳамда «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раҳбариятлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)