Москванинг Тверь суди мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийнинг мамлакат президенти Владимир Путинга қарши даъвосини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Суд матбуот котиби Анастасия Дзюрконинг сўзларига қараганда, даъво аризасида Россия президентининг хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатсизлигини ноқонуний деб топиш талаб қилинган. Даъво ҳозирча кўриб чиқиш учун қабул қилинмади.
1 ноябрь куни Навальний Владимир Путинни судга бермоқчи эканлигини маълум қилган эди. Навальнийнинг сўзларига қараганда, шаҳарлар ҳокимиятлари келишилган ҳолда ишламоқда ва Москвадан кўрсатмалар олмоқда.
Сиёсатчи охирги вақтларда шаҳар ҳокимиятлари митингларга рухсат беришни тўхтатгани боис йиғилишларни хусусий ерларда ёки биноларда ўтказишга қарор қилинганини айтди.
Изоҳ (0)