Инглиз тилининг изоҳли луғати — Collins English Dictionary тузувчилари 2017 йил сўзи сифатида fake news («ёлғон янгиликлар», «фейк хабарлар») сўзларини топди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Эркин дунё етакчиси уларни мазах қилади ва сайловга таъсир кўрсатишда айблайди, аммо бугун ‘фейк хабарлар’ ҳақиқий янгиликка айланди, негаки улар Collins версияси бўйича йил сўзи деб эълон қилинди», — дейилади сайт луғатида.
Collins fake news’ни «янгилик сифатида тарқатиладиган ёлғон, баъзан шовшули ахборот» сифатида тавсифлайди.
2016 йилдан бери бу сўз бирикмасининг ишлатилиши жаҳон матбуотида 365 фоизга ўсди.
Изоҳ (0)