АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Гуантанамодаги базаси трибунали генерал Жон Бейкерни уч ҳафталик қамоққа ва минг доллар жаримага ҳукм қилди. У судга ҳурматсизлик қилишда айбдор топилди, деб хабар қилди The Express.
Қамоқ мухлатини зобит махсус қамоқда эмас, казармада ўтайди.
Бейкер Кубада жойлашган махсус қамоқ маҳбусларининг юридик ҳимояси учун жавоб берарди. «Ал-Қоида» етакчиларидан бири бўлган маҳбус Абдулраҳим ан-Ноширий ва унинг уч нафар адвокати орасида ихтилоф келиб чиқди: ҳимоячилар ахлоқ-одоб принциплари нуқтаи назаридан у билан ишлашдан бош тортди, шунингдек, улар мижоз билан суҳбат чоғида конфиденсиаллик бузилганини гумон қилмоқда.
Бейкер уларга ан-Ноширий манфаатларини ҳимоя қилишдан бош тортишни расмийлаштиришга ёрдам берди. Аммо ҳарбий-ҳаво кучлари полковниги, судья Венс Спат бу қарорга қарши чиқди ва адвокатларга базага етиб келишни ёхуд телеконференция уюштиришни топширди. Генерал адвокатларни чақиришдан бош тортди ва бунинг учун жазоланди.
Изоҳ (0)