Москвада «Нафтогаз Украина» компаниясининг собиқ раҳбари Игорь Бакай ҳибсга олинди. У йирик миқдордаги суммага фирибгарлик қилишда айбланмоқда, деб хабар беради Meduza.
Суд Бакайнинг 12 ноябрга қадар ҳибсда тутиб турилиши ҳақида қарор чиқарди. Ҳибсга олиш шаклидаги чеклаш чорасини кўриш қарорини Москванинг Таганск суди қабул қилди. Суд матбуот котиби Юлия Сухининанинг айтишича, бу воқеа 27 октябрда рўй берган.
Украинанинг TCH телеканалига кўра, Бакайнинг устидан ўн киши шикоят қилган. Жабрланувчилар орасида миллиардер Алишер Усмонов ҳам бор. Даъвога кўра, миллиардер Бакайга 9 миллион доллар қарз берган, аммо пулларини ололмаган.
Изоҳ (0)