Даниялик кашфиётчи Петер Мадсен журналист қиз Ким Валлнинг танасини ўз сув ости кемасида қисмларга бўлганини тан олди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Шу билан бирга, кашфиётчи қотилликни ўзи содир этганини тан олмади ва танани парчалашига нима сабаб бўлганини тушунтирмади.
7 октябрь куни Дания полицияси пластик пакетга солинган бош ва оёқ топди. Уларнинг ичига оғир металл парчалари солинган эди, бу билан тана қисмларини чўктириши мўлжалланган. Қолдиқлар муқаддам ғойиб бўлган журналист қизга тегишли эканлиги аниқланди.
Изоҳ (0)