Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Ми-8 вертолёти бўлаклари Баренцбург (Шпицберген архипелаги) яқинидаги денгиздан, тахминан 200 метр чуқурликдан топилди. Бу ҳақда Шимолий Норвегия қутқарув маркази маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Россия ФВВ 28 октябрь, шанба куни ғойиб бўлган вертолётни қидириш учун Шпицбергенга ғаввослар ва юқори технологияли жиҳозлар, жумладан, Falcon сувости қурилмасини етказди. Қидирув ишларини россиялик ва норвегиялик қутқарувчилар олиб борди.

Норвегия қутқарув хизматига кўра, вертолёт ғойиб бўлиши арафасида ишлаб турган двигатель овози бирданига ўчиб қолганини одамлар эшитган.

Россиянинг Ми-8 вертолёти Шпицберген ороли яқинида 26 октябрда ҳалокатга учради. Унинг бортида саккиз киши, жумладан, Арктика ва Антарктика илмий-текшириш институтининг уч ходими бўлган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маслаҳатлар
Қишда касал бўлмасликнинг синалган 5 та усули
Маҳаллий
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раиси ва яна 3 масъулга ҳайфсан берилди
Дунё
«Россия баҳорда янги ҳужум бошлаш учун Украинадаги урушни музлатмоқчи» — Столтенберг