News cover

“Улар имконсиз талаблар қўймоқда” — Трамп Эрон таклифини рад этди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон томонидан билдирилган тинчлик музокараларининг иккинчи босқичини ўтказиш бўйича таклифини рад этди. Дональд Трамп бу таклифдан қониқмаслигини билдирган, бироқ бунга аниқ сабаблар келтирмади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.


Жума куни журналистлар билан суҳбатда АҚШ президенти музокаралар натижасида келишувга эришилишига ишончи комил эмаслигини билдириб ўтган.

“Улар келишув қилишни хоҳлаяпти. Мен эса ундан қониқмадим, шунинг учун нима бўлишини кўрамиз”, деган Трамп сулҳ учинчи ҳафтага кирган бир пайтда.


Шу билан бирга, Трамп можаронинг қайта бошланишининг олдини оладиган келишувга эришишни афзал кўришини айтган. Бироқ у урушнинг яна бошланиши ҳам эҳтимолдан холи эмаслигини таъкидлади.
“Улар мен қабул қила олмайдиган нарсаларни талаб қилишяпти”, деди Трамп.

Al Jazeera нашрига маълумот берган дипломатик манба Эрон ҳукумати пайшанба куни Покистондаги воситачиларга янги таклиф тақдим этганини билдирган.


Al Mayadeen нашрининг маълум қилишича, Теҳрон Исломобод орқали Вашингтонга мулоқотни давом эттириш учун уч босқичли формулани таклиф этган:
  1. Урушни тугатиш ҳамда Эрон ва Ливан учун хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш.
  2. Томонлар Ҳормуз бўғозини бошқариш механизмларини муҳокама қилади.
  3. Эрон ядровий дастури масаласи кўриб чиқилади.
Учинчи бандга ўтиш фақат дастлабки икки босқич бўйича келишувга эришилгандагина мумкин бўлади.
Аввалроқ, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон музокараларга тайёр эканини, аммо Вашингтон ўзининг “таҳдидли риторикаси” ва “кенгайиш сиёсати”ни ўзгартирсагина дипломатия мумкин бўлишини таъкидлаган эди.
Шунингдек, Эрон суд ҳокимияти раҳбари Ғуломҳусайн Муҳсиний Эжей Теҳрон АҚШ билан музокаралар учун очиқ эканини айтиб чиқди. Бироқ у таҳдидлар остида Эроннинг зиммасига бирор “сиёсатнинг юкланиши”ни қабул қилмаслигини таъкидлаган эди.

Бугун, 11:36

Уч онанинг тарбиясини олган, орзусидаги ролни ижро этолмаган ва фарзандсизлик азобини ҳис қилган актриса Баҳора Арслонова 36 ёшда

Бугун, 11:57

“Улар имконсиз талаблар қўймоқда” — Трамп Эрон таклифини рад этди

Бугун, 11:36

Мундиалгача: 13:0 ҳисобидаги ғалаба ва 1994 йилдан бери узлуксиз иштирок – ЖЧ-2026 иштирокчиси Мексика терма жамоаси билан танишамиз

Бугун, 11:04

Қиз сабабли жанжал: Россияда Ўзбекистон фуқароси билан муштлашган эркак ҳалок бўлди

Бугун, 10:44

Чирчиқда юк вагони устига чиққан икки болани ток урди

Бугун, 10:18

Украина урушида Россия томонидан ҳалок бўлган аскарлар сони ярим миллионга яқинлашди — BBC

Бугун, 09:46

Нодирбек Абдусатторов: “Магнус ўйнашини эшитишим билан иштирок этишга рози бўлдим”

Бугун, 09:32

Ўзбекистонда Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

Бугун, 08:47

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Спорт

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: