Италиянинг Moncler компанияси кичкина итлар учун ҳашамдор момиқ кийимларнинг янги коллекциясини тақдим этди. Бу ҳақда HighSnobiety хабар бермоқда.
Курткаларнинг нархи 370 доллардан 450 долларгача туради. Компаниянинг маълумотларига кўра, мини-коллекция тўрт оёқли дўстларнинг совуқ ва қорли об-ҳавода иссиқ ва ҳимояланган ҳолда, ҳаракатланишда ҳеч қандай қийинчиликсиз одамлар изидан юриши учун мўлжалланган.
Коллекцияда итлар учун енгсиз момиқ нимчалар, бир неча хил рангдаги свитерлар, кичкина итлар учун махсус Moncler laqué кийими тақдим этилган.
Изоҳ (0)