Японияда бўлиб ўтган навбатдан ташқари сайлов натижаларига кўра бош вазир Синдзо Абэ раислигидаги ҳукмрон Либерал-демократик партия кўпчилик овозларни қўлга киритди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
475 ўринли парламентда бош вазир партияси 253 ўриндан 300 ўрингача бўлган депутатлик портфелларини қўлга киритгани айтилмоқда.
Сайлов яқиндагина тамом бўлди, айни пайтда овозлар санаш давом этмоқда. NHK телеканалига кўра, ҳукмрон коалиция бўйича ҳамкори — «Янги Комэйто» партияси билан бирга либерал-демократлар 281–336 депутатлик ўрнини эгаллагани айтилмоқда.
Мухолиф Конституцион демократик партия ва Умид партияси, экспертлар прогнозига кўра, тегишли равишда 44–67 ва 38–59 ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, Япония коммунистик партияси 8–14 мандатга, Инновацион партия 7–18 мандатга эга бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)