Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Еврокомиссиянинг расмий вакили Маргаритис Схинас Мальтада журналист Дафна Каруана Галициянинг ҳалок бўлиши буюртма қотилликка ўхшашини таъкидлаб, суриштирув ўтказишга ва жиноятчиларни жазолашга чақирди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» ёзмоқда.

Дафна Каруана Галиция. Фото: Google Photos

Дафна Каруана Галиция. Фото: Google Photos

«Биз Мальтада суриштирувларга ихтисослашган энг истеъдодли журналистлардан бирининг ҳалок бўлишидан ларзага келдик. Ноқулай саволлар бериш ва гуноҳларни очиш — журналистнинг асосий вазифаси, бу Европа меъёрлари ва қонунлари билан ҳимояланган бўлиб, демократиянинг асосий қадриятларини акс эттиради», — деди у Брюсселда ўтказилган брифингда.

Журналист аёлнинг ўлими ҳақида 16 октябрь куни хабар берилди. У ижарага олинган автомобилда Мальта шимолида кетаётганида ЙТҲ рўй берди. Портловчи ускуна машина ичида бўлмай, масофадан портлатилгани тахмин қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади