Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов бошчилигидаги делегация Бутунжаҳон банки гуруҳи ва Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчилари кенгаши йиғилиши доирасида Вашингтон шаҳрида ушбу ташкилотларнинг олий мартабали вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
ХВЖ ижрочи директори Хинам Чой билан учрашув чоғида Ўзбекистон ва жамғарма ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
ХВЖ ижрочи директори Ўзбекистонга техник кўмак бериш дастурини кенгайтиришга, пул-кредит сиёсатини самарадор амалга ошириш бўйича консултация ва тавсиялар тайёрлашга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
ХВЖ директори ўринбосари Тао Чжан учрашув чоғида халқаро молиявий институтнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириб, унинг иқтисодий ўсишидаги юқори суръатни таъминлашда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.
Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молиявий корпорациянинг давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги масалалари бўйича глобал раҳбари Эммануэль Нйирикинди бошчилигидаги делегация билан билан учрашув чоғида Ўзбекистон ва халқаро ташкилот ўртасидаги консултатив хизматларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)